Суперлига."Пахтакор" "Сурхон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Андижон" АГМКга имкониятни бой берди

Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 11-тур ўйинлари давом эттирилди. Олмалиқда "Андижон" билан куч синашган АГМК 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Тошкентда "Сурхон" меҳмони бўлган "Пахтакор" эса 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди.

Бугунги ғалабадан сўнг "Пахтакор" ҳисобидаги очколар сони 29 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. 22 очкоси бор АГМК эса 3-поғонадан жой олган. Мавсумдаги 7-мағлубиятни қабул қилиб олган термизликлар 12, 4 очкога эга "Андижон" эса сўнгги ўринда бормоқда.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ашуров Бахтийор
28/06/2021 08:08
Тошкент дербеси!!!