Супертўпурар сотувга қўйилади
“Тоттенхэм” раҳбарияти узоқ йиллик тўпурари Ҳарри Кейннинг бошқа жамоага кетишини қабул қиладиган бўлди.
Тажрибали ҳужумчи анчадан бери совринли ўринлар учун курашадиган қудратли клублардан бирига ўтмоқчи бўлиб юрибди. Ана шу мақсадда Кейн “шпорлар”нинг янги келишув ҳақидаги таклифларини рад этди.
Энди клуб раҳбарияти мўмай даромад ишлаб олиш мақсадида Ҳарри Кейнни сотиб юборишга қарор қилди ва унга 100 миллион фунт нарх қўйди.
Маълумотларга қараганда, “Манчестер Юнайтед”, “Ньюкасл”, “Челси”, “Бавария”, ПСЖ ва “Реал” ўйинчини ўз сафига қўшишга тайёр.
Фикрлар