Супертўпурар учун етти футболчидан воз кечамиз!

“Бавария” ҳамон кўп гол ура оладиган форвард қидиришда давом этмоқда. Мюнхенликлар “Тоттенхэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейнни нишонга олган.

Лондон клуби Бунеслига чемпионининг икки таклифини қабул қилмади.

“Бавария” бош мураббийи Томас Тухель Лондонга,  Ҳарри Кейннинг уйига бориб, футболчи билан гаплашиб келди.

Шундан сўнг, “Бавария” учинчи таклифни тайёрлаяпти ва бу трансфер учун пул топиш ишларини бошлаб юборди.

Ана мақсадда немис клуби етти футболчисини сотишга тайёр. Маълумотларга кўра, Садио Мане, Райан Гравенберх, Марсель Забитцер, Александер Нюбель, Янн Зоммер, Бенжамен Павар, Буна Сарр сотиб юборилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!