Сурия - Ўзбекистон учрашувининг вақти ўзгарди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААда навбатдаги йиғинни ўтказмоқда. Вадим Абрамов шогирдлари бугун ўртоқлик ўйини ўтказади.

Вакилларимизнинг дастлабки ўртоқлик учрашуви Сурияга қарши кечади. Ўйинда номинал мезбон ҳисобланган Сурия терма жамоасининг таклифига биноан, беллашув бошланиш вақти 1 соат кечроққа сурилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди. Демак, ўйин Тошкент вақти билан 21:00да старт олади.

Ҳамюртларимизнинг хориж йиғинидаги иккинчи ўртоқлик баҳси 17 ноябрь куни Ироққа қарши ўтказилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)