"Сурхон" - "Нефтчи" ўйини олдидан: катта устунлик фарғоналикларда. Термиз жамоаси охирги марта қачон ютган?

"Нефтчи" жамоаси учун "Сурхон" клубига қарши Олмалиқ шаҳрида кечадиган Суперлиганинг 13-тур учрашуви  биринчи давра  ўйинларига якун ясаб беради.

Жамоалар шу кунгача миллий чемпионатимиз доирасида ўзаро 24 марта тўқнаш келишган. Буларнинг 19 тасида "Нефтчи" устунлик қилган, 4 та ўйинда жамоалар муроса кўчасини танлашган ва фақат битта беллашувда "Сурхон" жамоаси ғалаба қозонган. "Нефтчи"нинг ўзаро қарама-қаршиликдаги энг йирик ғалабаси 5:0 кўринишида қайд этилган. Умумий тўплар нисбати 64:18 фарғоналиклар фойдасига.

Умуман олганда, “Сурхон” учун “Нефтчи” ноқулай рақиб. Буни юқоридаги рақамлардан ҳам билиб олса бўлади. Термиз жамоаси ушбу рақиби устидан ҳозиргача ягона бўлиб турган ғалабасини қачон нишонлаганини биласизми? Бунга ҳам 23 йил бўлди. 1999 йилги чемпонатда “Сурхон” ўз майдонида “Нефтчи”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган. Жамоаларнинг охирги бешта ўйинидан бери "Нефтчи" ютиб келяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!