"Сурхон" - "Нефтчи" ўйинига кирувчи мухлислар учун чипталар нархи эълон қилинди!

"Сурхон" - "Нефтчи" баҳсига чипталар сотувга чиқди. Бу ҳақда термизликлар матбуот хизмати хабар берди.

Суперлиганинг 9-тур доирасидаги учрашувларнинг бирида "Сурхон" Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасига қарши майдонга тушади.

Чипталарни iticket.uz сайтида харид қилишингиз мумкин. Нархи 10 мингдан 50 минггача этиб белгиланган (секторга қараб).

Эслатиб ўтамиз, учрашув 7 май куни "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Баҳсга 19:00 да старт берилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Neftchi
05/05/2023 00:15
Omad Neftchi
Кахрамонжон Сафаров
04/05/2023 18:42
Нефтчига ОМАДДДДД