"Сурхон" 6 июлдан йиғинга киришади

«Насаф» жамоасига қарши учрашувдан сўнг, Бахтиёр Ашурматов асосий таркибнинг деярли барча футболчиларига дам олиш имкониятини яратиб берди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Бугун Ўзбекистон Лига кубоги доирасида «Шўртан» жамоасига қарши баҳсда ҳам жамоанинг ёшлар таркиби ҳаракат қилади. Бу ўз навбатида ёш футболчилар учун тажриба ортирриш имкониятини беради.

Асосий таркиб футболчилари 6 июль куни Тошкентда йиғиладилар ва иккинчи даврага тайёргарликни бошлайдилар. Албатта, ўз олдига кучли учликга киришни мақсад қилган «Сурхон» жамоаси, трансферлар ойнаси очилгач, ўз таркибини янада махоратли футболчилар билан тўлдиришни мақсад қилган. Бу борада ҳозирда бир қатор футболчилар билан музоракалар олиб борилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
03/07/2019 21:11
Еее ёшлар билан ӯйнаганмиди ха лига кубогини сурхонга қизиғи йӯқ асосийси супер лига ва ӯзбекистон кубоги
Murod Panjiev
04/07/2019 21:45
Сурхон U21 таркиби уйнади асосий таркибдан хеч ким уйнамади купи кетган бошка жамоаларда уйнайди энди Ашурматов узини уйинчиларини олиб келади энди сурхонни ё бор килади ё йук килади
&
Surxon turon
04/07/2019 21:48
Ха