"Сурхон" бош мураббийи: "Ҳар бир учрашувда биринчи рақамли бўлиб ўйнашга ҳаракат қилдик"
Ўзбекистон Суперлигаси 23-туридан ўрин олган баҳсда "Сурхон" "Қизилқум"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, 2:0.
Учрашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида термизликлар бош мураббийи Мигель Алварес ўз фикрларини билдирди.
Ўйин ҳақида
"Бугун биз яхши футбол кўрсатдик. Рақибни жуда яхши ўргангандик. "Қизилқум" мураббийи Лазаревич яхши мутахассис. Бутун жамоани табриклайман, охиригача курашдик ва ажойиб футбол намойиш этдик".
— Жамоа мавсум ўрталарида ҳозиргидек ўйнамаётганди. Ҳозир эса жамоа анча яхши ҳолатда. Футболчиларни қандай қилиб руҳлантирдингиз?
"Бу нарсани нафақат мен, балки клубнинг барча аъзолари ўйинчиларни руҳлантира билди. Биз ҳар бир учрашувда биринчи рақамли бўлиб ўйнашга ҳаракат қилдик. Мен мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. Узоқ йўл босиб келиб, ёмғир тагида ўйинни кўришди. Бу жуда катта иш. Мухлисларимизга раҳмат!"
"Сурхон" клуби матбуот хизмати
Фикрлар