"Сурхон" бош мураббийсиз қолдими?

SPORTS.uz сайти журналисти - Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўзининг телеграм сафиҳасида "Сурхон" клубидаги чигал вазият борасида фикр билдирди.

"Сурхон"нинг ишлари анча чигал. Клуб Про Лицензияга эга мураббий излашда давом этмоқда. Жамоа мураббийлар штабига ишга таклиф этилган Рауф Инилеевнинг "Про"сини 2014 йилда муддати тугаган экан.

Ҳозир клуб расмий бош мураббийсиз қолган. Жамоа тез орада лицензияси бор мутахассисни жамоа штабига қўшиб олиши керак. Воқеалар ривоижни кузатишда давом этамиз", - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Islom Esanov
22/02/2023 21:53
O`zi bormidi?
Хамроев Даврон
21/02/2023 16:40
Иван Бошковични олинглар