"Сурхон" европалик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди

Термизнинг “Сурхон” клуби трансфер ойнаси ёпилаётган маҳалда таркибига янги легионерни қўшиб олди. Sports.uz маълумотига кўра, 1989 йилда туғилган сербиялик ҳужумчи Мирослав Маркович янги мавсумни “Сурхон” сафида бошлашга розилик берди ва расман шартнома имзолади.

маркович1

Маркович Сербиянинг “Партизан” клуби тарбияланувчиси. Шу кунгача кўплаб клубларда ўйнади. Словения, Словакия, Чехия, Греция, Марокаш, Сербия ҳамда Россия чемпионатларида тўп сурди. Унинг охирги клуби – “Балтика” жамоаси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!