"Сурхон" футбол клуби учун жаҳон стандартларига мос спорт базаси қурилади! (Фото)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5368-сон фармони ҳамда 2018 йил 16 мартдаги "ФУТБОЛНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" ПҚ-3610 сонли қарорига мувофиқ, истиқболли ва иқтидорли футболчиларни тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш, профессионал футбол клублари учун сифатли спорт захирасини шакллантириш, моддий техник базасини яхшилаш борасида Сурхондарёда ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

"Сурхон" футбол клуби мурожаати эътиборга олиниб, 2021 йилда Сурхондарё вилояти ҳокими, "Сурхон" ПФК президенти Боболов Тўра Абдиевич ва "Сурхон" ПФК бош ҳомийси "Ўзбекгидроэнерго" раҳбари, сенатор Сангинов Абдуғани Абдурахмонович ташаббуси билан "Сухон" футбол клуби учун жаҳон талабларига мос спорт базаси ва академиясини қуриш учун Термиз тумани ҳудудидан ер ажратиш бўйича туман маъмуриятига топшириқ берилди.

Вилоятининг бош жамоаси моддий-техник базасини қуриш, шароитларни яратиш борасида яқин кунларда кенг кўламдаги ишлар бошлаб юборилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

photo_2021-01-03_17-18-58

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!