"Сурхон" футболчилари тиббий кўрикдан ўтишди

Иккинчи даврага ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўришга уринаётган “Сурхон” футбол клуби аъзолари айни дамда Тошкентда бўлиб турибди. Гап шундаки, иккинчи  давра олдидан футболчилар ва мураббийлар пойтахтимиздаги Миллий олимпия қўмитаси биносида жойлашган “Спорт соғломлаштириш маркази”да малакали шифокорларнинг назоратидан ўтмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айтиш керакки, тиббий кўрик чоғида ҳеч кимда у қадар катта муммо келиб чиқмаган ва бу борада барчаси кўнгилдагидек дейиш мумкин. Футболчилар бир неча кун давомида Тошкент шахрида бўладилар.

Жамоа етакчилари Илхомжон Комилов ва Жонибек Кўчимовлар хам Сурхон жамоаси билан бирга тиббий кўрикдан ўтишди, бу дегани бу футболчилар иккинчи даврани хам Сурхон жамоасида ўтказади.

Жамога яъна икки нафар янги футболчилар келиб қўшилди. Шунингдек, жамоа Тошкентда 2-3 та ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштиришган.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!