"Сурхон" футболчиси: "Насаф"га қарши муносиб ўйнай оламиз"
“Сурхон” клуби “Нефтчи”га қарши учрашувда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ушбу учрашувда рақиб дарвозасини ишғол этган Абдул Азиз Юсупов клуб матбуот хизматига қисқача интервью берди.
Ўйин ҳақида...
- Ўйин жуда оғир кечди, чунки икки жамоага очко жуда ҳам зарур эди. Учрашув қийин бўлишини билгандик. Шунга яраша тайёргарлик кўрдик.
- Иккинчи бўлимда жамоа биринчисига қараганда фаолроқ тўп сурди...
- Биз ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Баъзи вазиятларда хато қилдик. Бизнинг дарвозамизга пенальти белгиланди. Танаффусда бош мураббийимиз ҳужумда янада тажовузкор ўйнаш бўйича кўрсатмалар берди. Ўйин темпини ошириш кераклиги таъкидланди. Жамоадошларим иккинчи бўлимга қўшимча мотивация билан чиқишди. Майдонда бор кучини берди. Биз ўзимизни аямай ўйнадик. Якунда гол урдик. Бундан ташқари, кўплаб вазиятларни яратдик.
- “Сурхон” икки очко йўқотдими ёки бир очко олдими?
- Сўзсиз “Сурхон” икки очко йўотди. Биз ғалабага лойиқ эдик. Чунки иккинчи таймда “Нефтчи”нинг зонасида жуда кўп вазият яратдик. Афсуски, гол уриш учун иккита соф имкониятдан фойдалана олмадик. Бу футбол, шундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради.
- Навбатдаги рақиб – “Насаф”. Бундай кучли рақибни қандай енгиш мумкин?
- “Насаф” Ўзбекистондаги энг топ-жамоалардан бири. Ўзининг услуби, яхши академияси бор. Лекин шундай рақибга қарши муносиб ўйнай оламиз. Биз бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Шу руҳда давом этамиз ва мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.
Фикрлар