"Сурхон" мураббийи: "Биз “Пахтакор”чалик катта жамоа бўлмасак ҳам, лекин катта ва аҳил оиламиз"
“Сурхон” жамоаси бош мураббийи Мигел Алвареснинг “Пахтакор”га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
— Биринчи навбатда бу ўйинга бор эътиборимизни қаратганимизни таъкидлаб ўтмоқчиман. Олдимизга катта мақсадларни қўйганмиз. Лекин бугун мамлакатимизнинг энг кучли жамоаларидан бири — “Пахтакор” билан ўйнаганимизни ёддан чиқармаслик керак. Биз ҳаракат қилдик ва мақсадимизга эришдик. Бугунги натижа билан барча жамоа аъзоларини табриклайман. Биз камтарона жамоа бўлсак ҳам қадамба-қадам яхшиланишга ҳаракат қиляпмиз.
Биз “Пахтакор”чалик катта жамоа бўлмасак ҳам, лекин катта ва аҳил оиламиз. Биз барчамиз мақсадларимиз сари олға ҳаракатланяпмиз ва бу сафар мақсадимизга эришдик. Бу мавсумда “Пахтакор”га энг яхши тилакларимни билдириб қоламан.
– Дарвозабон Азизхон Исаков ҳақида фикрингиз қандай?
– Агар у ўз устида ишлашда давом этса Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилади.
Манба: "Сурхон" матбуот хизмати.
Фикрлар
шунча йил Осиё уйинларида бирон бир ютукка эришганмисан номардларча сохта пахтакорсан 00000000