"Сурхон" "Олимпик" билан ўйинга қандай тайёрланди?
Бир қатор ўзгаришларга қўл урган “Сурхон” жамоаси 2 март куни чемпионатнинг 1-турида Тошкентда “Олимпик” жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс шуниси билан аҳамиятлики, икки жамоа илк бор тўқнаш келади. “Сурхон” матбуот хизмати эса бу беллашув олдидан “превью” тайёрлади.
“Олимпик” футбол клуби илк бор Суперлигада қатнашмоқда. Ўтган мавсум ушбу клуб про лигада муносиб иштирок этиб, футболимизнинг юқори дивизионига йўлланмани қўлга киритди. Айниқса, ўтиш ўйинида “Олимпик” Муборакнинг “Машъал” жамоасидан 3:1 ҳисобида устун келди. Жамоани ўзбек футболининг ёрқин юлдузларидан бири бўлган Тимур Кападзе бошқаряпти.
Бизда-чи?
Жамоамизга бу мавсумда юқори ўринларга курашиш вазифаси қўйилган. Таркибга бир қатор легионерлар қўшилди. Улар Испания, Сербия ҳамда Тожикистондан келган. Мавсумолди йиғинни Тошкентда ўтказган жамоамиз бир қатор назорат учрашувларини ўтказди”, - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
“Сурхон”нинг ўртоқлик ўйинидаги натижалари:
28 январь. “Бухоро” – “Сурхон” - 1:0
9 февраль. “Сурхон” – “Хўжанд” (Тожикистон) - 1:2
12 февраль. “Локомотив” – “Сурхон” - 0:0
14 февраль. “Бухоро” – “Сурхон” - 2:0
19 феврал. “Сурхон” – “Янгиер-Қурувчи” - 2:1
23-февраль. “Сурхон” – “Зомин” – 5:1
26-февраль. “Сурхон” – “Шўртан” – 2:1
Фикрлар