"Сурхон" ўртоқлик ўйинида "Пахтакор"ни ютиб қўйди

  • 24 март, 2024, 22:41
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Чемпионатимиздаги танаффусдан фойдаланиб, Суперлига иштирокчилари ўртоқлик ўйинларида қатнашишяпти. Жумладан, бугун Қибрайдаги стадионда “Пахтакор” клуби “Сурхон”га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Tecno

Беллашувда “Сурхон” Муҳаммадали Абдураҳмонов ва Камрон Сайдазимовнинг голлари эвазига амалдаги чемпионни 2:0 ҳисобида мағлуб этдилар. Ҳолбуки, “Сурхон” чемпионатда дастлабки учта ўйинда ютқазди.

Шунингдек, бу жамоалар чемпионатнинг 1-турида учрашишган бўлиб, унда “Пахтакор” рақибини 3:0 ҳисобида таслим қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!