"Сурхон" Осиё Кубоги қаҳрамонини ўз таркибига қўшиб олди
"Сурхон" клуби ўз таркибига Отабек Боймуродовни қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Отабек Боймуродов U-20 Осиё чемпиони ҳамда 2023 йилда юртимизда бўлиб ўтган турнирнинг энг яхши дарвозабони ҳисобланади. Қитъа биринчилигидаги муваффақиятли иштироки унга Аргентинада ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашиш имконини берган. Ушбу мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 1/8 финал босқичигача етиб борди.
Шунингдек, Боймуродов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида Осиё ўйинларининг бронза медали совриндори бўлган.
Клуб миқёсида у “Пахтакор” ва “Бухоро” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Маълумот учун, Боймуродов ўтган мавсумни "Бухоро" сафида ўтказиб, жамоа билан Ўзбекистон кубоги финалигача етиб борган.



Фикрлар