"Сурхон" "Қизилқум"ни мағлуб этиб, Суперлигада қолиш масаласини деярли ҳал қилди

Ўзбекистон Суперлигаси 23-туридан ўрин олган "Сурхон" ва "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги ўйин ниҳоясига етди. Унда номинал мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.

61-дақиқада испаниялик ҳужумчи Рубен Санчес пенальтидан йўллаган аниқ зарбаси эвазига ҳисобни очган бўлса, 63-дақиқада Улуғбек Абдуллаев ўз исмини таблога ёздириб қўйди.

Ушбу ғалаба натижасида "учар тулпорлар" очколари сонини 26 тага етказди ва энг яқин таъқибчи "Локомотив"дан 6 очкога ўзиб кетди. Навоийликлар ҳисобида эса 35 очко бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!