"Сурхон" таркибига яна кимлар қўшилганини биласизми?

Тошкентда испаниялик мураббий бошчилигида янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Сурхон” клуби ҳам аста-секин таркибни йиғмоқда.

Бунга қадар жамоага “Андижон” билан хайрлашган Бахтиёр Қосимов, “Турон”да ўйнаган Даврон Умиров ҳамда “Қўқон-1912”ни тарк этган Бобур Акбаров билан Суҳроб Бердиев каби ўйинчиларнинг қўшилгани хусусида хабар бергандик.

Ҳозирга келиб уларнинг сафи кенгайган. “Динамо”дан Тимур Ҳакимов, “Қўқон-1912”дан Иқбол Маликжонов, “Бунёдкор” клубида тўп сурган Улуғбек Абдуллаев ва “Машъал” дарвозасини қўриқлаган Шохруҳ Эшбўтаев ҳам “Сурхон” жамоасига қўшилишган.

Булардан ташқари клубда тўрт нафар испаниялик ва бир нафар тожикистонлик легионерлар борлигини яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!