"Сурхон" яна икки футболчини ўз сафига қўшиб олди
Ўтган мавсумни Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси таркибида сардор сифатида ўтказган Жахонгир Меҳмонов бу мавсумда "Сурхон" шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди
Шунингдек, термизлик мухлисларга яхши таниш бўлган дарвозабон Акбар Тўраев ҳам "Сурхон" таркибига келиб қўшилди. Ҳар икки футболчи жамоа билан 1+1 кўринишидаги шартномага имзо чекишди.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Андреев бошқарувидаги жамоа бунга қадар таркибдаги 7 футболчи билан шартномани узайтирган ва россиялик ҳужумчи Александр Касьянни ўз сафига қўшиб олган эди.
Фикрлар