"Сурхон" йиғинига Россия ёшлар терма жамоасидан футболчи келиб қўшилди

  • 12 Jul 23:26
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Сурхон" жамоаси Суперлигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида бугундан Тошкент шаҳрида йиғинга киришди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Tecno

Бугунги машғулотларга Про-лига иштирокчиси ҳисобланган "Олимпик" жамоасидан Диёр Рамазонов, Бекободнинг "Металлург" жамоасидан Тўлқин Эргашев ва Россия ёшлар терма жамоаси аъзоси Сиявуш Хабибуллаев келиб қўшилди. Ушбу футболчилар ҳозирча "Сурхон" жамоаси кўригида бўлиб турибди.

Эртанги машғулотларда Никита Павленко келиб қўшилиши кутилмоқда.

Сербиялик легионеримиз Владимир Бубанья айни пайтда Сербия давлатида ўз оиласи даврасида бўлиб турибди. Бубанья режага кўра 2-3 кун ичида Ўзбекистонга етиб келади ва машғулотларга қўшилади.

Comments

You must be logged in to commet!