"Сурхон" йиғинни бошлади. Таркибга икки нафар янги футболчи келиб қўшилди
"Сурхон" жамоаси бугундан Тошкентда навбатдаги мавсумга тайёргарликни бошлади. Бугун асосан, тикланиш ва жисмоний машқларга эътибор қаратилди.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, бу йил жамоа маҳаллий ва ёш футболчиларга эътибор қаратади. Ўтган мавсумни "Сурхон" таркибида ўтказган сурхондарёлик тажрибали ярим ҳимоячи Элдор Бойматов яна термизликлар йиғинига келиб қўшилди.
Бундан ташқари, "Шўртан" жамоасидаги ўзининг ажойиб ўйинлари ва голлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган яна бир сурхондарёлик ҳужумчи Жасур Холтўраев ҳам жамоа машғулотларида иштирок этмоқда.
Шунингдек, Яйпаннинг "Турон" жамоасига ўтганлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган ҳимоячи Иброҳим Йўлдошев машғулотларда иштирок этмоқда.
Клубда селекция ишлари давом этмоқда. Яқин кунларда Сербия, Россия ва Украинадан легионерлар келиб қўшилиши кутилмоқда.
Фикрлар