"Сурхон"да ўзгариш: эски легионер кетиб, ўрнига янги легионер келди
Термизнинг “Сурхон” клуби легионерлар масаласида ўзгаришларга қўл урди. Мавсум бошида таклиф қилинган сербиялик ҳужумчи – Мирослав Маркович билан тузилган шартнома икки томоннинг келишувига кўра бекор қилинганлиги маълум бўлди.
Бугун эса клуб матбуот хизмати янги легионер қўшиб олинганлиги ҳақида хабар берди. Унга кўра, Манел Мартинес “Сурхон” сафига қўшилди.
Маълумот учун, Мартинес 1992 йил 25 март куни туғилган. Футболчи бунгача Испаниянинг турли клубларида ҳаракат қилган. Жумладан, “Жирона” ҳамда “Мурсия” жамоаларида ҳам фаолият юритган. Мартинеснинг сўнгги клуби – “Атлетико Балеарес” жамоасидир.
Ҳужумчининг 2021/22 йилги мавсумда чемпионат доирасида 36 та учрашувда 7 та гол ва +1 та голга ассистентлик қилган. Шунингдек, Испания Кубогида 3 ўйинда 3 та гол урган.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, Мартинес “Барселона”нинг собиқ футболчиси Манолонинг ўғли. Мартинес марказий ҳужумчи амплуасида тўп суради, - дея хабар бермоқда, “Сурхон” матбуот хизмати.
Фикрлар