"Сурхон"нинг номи ўзгарадими? Бош мураббий жавоб берди

Coca-Cola Суперлигаси 16-тур доирасидаги "Қўқон-1912" – "Сурхон" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Баҳром Ҳайдаров иштирок этди.

- Биринчи бўлимда ҳавонинг иссиқ бўлгани ҳар икки жамоага ҳам таъсир қилди. Шунинг учун дастлабки 45 дақиқаликда яхши ўйнай олишмади, деб ўйлайман. Қўқонликлар кўпроқ узун пасларга эътибор берди. Чунки олдинда икки нафар бўйдор ҳужумчилар бор эди. Уларга қарши футболчиларимиз қийналишди. Голлар ҳақида айтадиган бўлсам, “Қўқон-1912” жамоаси сўнгги пайтларда стандартлардан унумли фойдаланяпти. Бугун ҳам биринчи голда бу фойда келтирди. Шогирдларимга айнан Йосовичдан эҳтиёт бўлишни айтгандик. Аммо хавотирларимиз асосли чиқди. Сербиялик футболчи бугун гол урди. Иккинчи гол ҳақида айтадиган бўлсам, марказий ҳимоячи бундай қўпол хатога йўл қўймаслиги лозим эди.

Иккинчи бўлим ҳам шиддатли кечди. Ташаббус бироз биз томонга ўтгандек бўлди. Агар вазиятдан фойдалана олганимизда ҳисоб бошқача бўлармиди?

Жамоанинг номини ўзгартириш борасида бирор нарса дейиш қийин. Жамоани айни дамда ўз ҳомийси бор. Биламиз, олдин АСК деган жамоа бўлган, балки шу номли янги жамоа тузиш мумкин. Лекин “Сурхон” айни дамда ўз ҳомийсига эга.

Ўйиндан кейин бирор нарса дейиш мушкул. Бугун Павленко ва Холтўраевлар олдинги ўйинлардек ҳаракат қила олишмади. Буни энди муҳокама қиламиз. Балки Мурод Бобожоновни асосий таркибда майдонга туширишни ўйлагандим.

Ҳозир аутсайдерлар ҳақида гапиришга эрта. Олдинда 10 та тур ўйинлари бор. Шундай экан, Суперлигадан тушиб кетадиган клублар хусусида аниқ айтиш мушкул. Футболда охиригача ўйнаш керак. Хотиржамликка берилиш керак эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!