Светлана Окназарова Осиё чемпионати финалчиси, Аруханда эса бронза

Таиланднинг Чонбури шаҳрида давом этаётган спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида қизларимиз муваффақиятли одимини давом эттирмоқда. Жумладан 72 кг вазнда гиламга чиқаётган Светлана Оқназарова финалга қадар барча рақибаларини мағлуб этди.

photo_2019-07-12_11-02-06

Энди, у хал қилувчи бахсда тайпейилик рақибасига қарши гиламга чиқади. 62 кг вазнда кураш олиб бораётган Арухан жумабоева эса финалда мезбонлар вакиласини мағлуб этган холда бронза медалини қўлга киритди. Яна икки нафар ҳамюртимиз 57 кгда Мадина Усмонжонова хитойлик 53 кгда Шохида Аҳмедова шимолий кореялик курашчиларга қарши бронза медали учун бахс олиб боради.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!