Светлана Осипова Чиба Гран-присида бронза медалини қўлга киритди
Бугун Япониянинг Чиба шаҳрида таэквондо бўйича Гран-при мусобақаси старт олди. Эътиборлиси, мусобақанинг биринчи кун беллашувлари терма жамомиз учун муваффақиятли ўтди. Аёллар ўртасида +67 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Светлана Осипова мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз мусобақани cербиялик Ана Тепавецга қарши ғалаба билан бошлаб, иккинчи даврада мексикалик Брисеида Акостани, чорак финалда Лондон Олимпиадаси ғолиби Милиса Мандични мағлуб этди. Афсуски, юртдошимиз ярим финалда Рио Олимпиадаси чемпиони хитойлик Зенг Шуйинга имкониятни бой бериб, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди, дея хабар қилади Миллий Олимпия қўмитаси.
Фикрлар