Светлана Осипованинг Япониядаги рақиби аниқланди

13-15 сентябрь кунлари Япониянинг Тиба шаҳрида таэквондо бўйича (WT) бўйиса Гран-при мусобақаси  бўлиб ўтади.

Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик уч нафар таэквондочи иштирок этади. Эртага Гран-прининг илк кунида ҳамюртимиз Светлана Осипова жангларни бошлайди.

Бугун дастлабки кунги баҳсларга қуръа ташланди. Унга кўра, С.Осипова 1/16 финалда сербиялик Ана Тепавацга қарши даянга чиқади. Ушбу жангда ғолиб чиққан таэквондочи нимчорак финалда Маристелла Смиралья (Италия) - Брисеида Акоста (Мексика) учрашуви ғолибаси билан тўқнаш келади.

Эслатиб ўтамиз, Нигора Турсунқулова 14 сентябрь, Никита Рафалович 15 сентябрь куни мусобақада иштирок этишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!