Таэквандо терма жамоамиз ҳам VI Ислом бирдамлиги ўйинларида қатнашади
Шу кунларда Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида VI Ислом бирдамлиги ўйинлари комплекс турнири ўтказилмоқда. 15-17 ноябрь кунлари мусобақа доирасида таэквондо WТ бўйича беллашувлар ташкил этилади.
Мусобақада иштирок этувчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Ар-Риёд шаҳрига жўнаб кетди. Таркибимиз эса қуйидагича:
Эркаклар:
Жаҳонгир Худойбердиев (54 кг)
Камронбек Мансуров (60 кг)
Диёрбек Тўхлибоев (67 кг)
Нажмиддин Қосимхожиев (74 кг)
Жасур Жайсунов (82 кг)
Марат Мавлонов (+82 кг).
Аёллар:
Мадина Шониёзова (46 кг)
Лайло Хасанова (51 кг)
Мадина Мирабзалова (57 кг)
Диёра Азизова (63 кг)
Озода Собиржонова (70 кг)
Светлана Осипова (+70 кг).
Мураббийлар: Павел Хан, Станислав Хан, Максим Рафалович, Зайнобиддин Назаралиев, Жасур Бойқўзиев.
Бу ҳақда Ўзбекистон таеквондо WТ ассоциацияси хабар бермоқда.



Фикрлар