Таеквондо ITF. Вакилларимиз Россиядаги халқаро турнирда 34 та медаль жамғаришди

Жорий йил 23-26 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида таэквондо ITF бўйича “ЕвроОсиё кубоги-2022” халқаро турнири бўлиб ўтди.

Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, “ЕвроОсиё кубоги-2022”нинг иккита йўналишида 22 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди.

Қувонарлиси, ҳамюртларимиз халқаро турнирда муносиб иштирок этиб, медаллар шодаси билан юртимизга қайтадиган бўлдилар.

Мусобақа якунига кўра, спортчиларимиз 10 та олтин, 10 та кумуш ҳамда 14 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринни эгаллашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
27/09/2022 10:15
Узбек сайтларига хос одат! Кайси жамоа биринчи, кайси жамоа 3-урин олди. Бу маълумотлар йук. Эхтимол 2тагина жамоа катнашган булса, бизнинг жамоа 2-урин олган.