Таэквондо. Мадина Мирабзалова Мужу Гран-При челленжи совриндори
Бугун Корея Республикасининг Мужу шаҳрида таэквондо WТ бўйича G1 таснифига кирувчи Гран-При Челленжи старт олди.
Бугунги кун доирасида аёллар ўртасида -49 ва -57, эркаклар ўртасида -58 кг вазн тоифасидаги беллашувлар ўтказилмоқда. Мусобақада икки нафар ҳамюртимиз – Омонжон Отажонов (-58 кг) ҳамда Мадина Мирабзалова (- 57 кг) иштирок этмоқда.
Вакилларимизнинг ҳар иккиси бугун даянга чиқди. Қувонарлиси, мусобақада тўртинчи рақамда таснифланган Мадина Мирабзалова мусобақанинг бронза медалига эга чиқди.
У аввал вьетнамлик Чам Нгок Фамни енгиб, ярим финалга йўл олганди. Финал йўлланмаси учун баҳсда эса ҳамюртимиз мусобақанинг биринчи рақамли спортчиси – Вей-Чун Лин олдида ожиз қолди. Шундай қилиб, бронза медали учун курашиш имкониятини қўлга киритган Мирабзалова мезбонлар вакиласи Ёнг Янг Жонгни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақада учинчи ўринни қўлга киритди.
Шунингдек, Мирабзалова ушбу натижаси орқали 3.60 рейтинг очкосига эга бўлди.
Фикрлар