Таэквондо WT. Бугун даянга чиққан барча спортчиларимиз мағлубиятга учради

Бокуда давом этаётган таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни вакилларимиз учун муваффақиятсиз якунланди. Бугун даянга чиққан 3 нафар ҳамюртимизнинг барчаси мағлубиятга учради.

Озода Собиржонова (-67 кг) биринчи жангида ғалаба қозонган бўлсада, иккинчи беллашув мусобақанинг бешинчи сараланган спортчиси бразилиялик Милена Титонели билан тўқнаш келди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Афсуски, Амир Тўраев ҳам иккинчи жангда мағлубиятга учради. Австралиялик Бейлей Люис билан кечган жангда ҳамюртимиз 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

-73 кг вазн тоифасида даянга чиққан Саодатбегим Алиева эса илк босқичадаёқ германиялик Янна Шнайдерга ютқазиб қўйди.

Шу тариқа жаҳон чемпионатининг бугунги куни юртдошларимиз учун муддатидан аввал ниҳоясига етди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!