Таэквондо WT. Бугун Никита Рафалович, Феруза Содиқова ҳамда яна 2 нафар спортчимиз Осиё чемпионатида иштирок этади

Хабар берганимиздек, айни кунларда Вьетнамнинг Дананг шаҳрида таэквондо WТ бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун мусобақанинг иккинчи кун беллашувлари ўтказилади. Ўрта вазн тоифаларида кечадиган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар вакили медаллар учун кураш олиб боради.

Бугун қуйидаги спортчиларимиз даянга чиқади:

-74 кг: Нажмиддин Қосимҳожиев - Бҳумеш Кумар (Ҳиндистон)
-87 кг: Никита Рафалович - Лиан Чен (Хитой Таипейи) / Меҳран Барҳордари (Эрон)
-62 кг: Феруза Содиқова - Элҳам Ҳағиғи (Эрон) / Анушия Премраж (Ҳиндистон)
-73 кг: Гулсанам Алижонова - Этиша Дас (Ҳиндистон)

Кеча мусобақанинг дастлабки кунида эркаклар ўртасида -54 кг вазн тоифасида даянга чиққан ҳамюртимиз Жаҳонгир Худойбердиев якунда бронза медалини делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!