Таэквондо WT. Чарос Қаюмова Кореядаги турнир чемпионига айланди
2-6-август кунлари Корея Республикасининг Мужу шаҳрида таеквондо WТ бўйича халқаро "Кимунёнг Cуп" турнири ўтказилмоқда. Мусобақа Г1 таснифидан ўрин олган бўлиб, унда ғолибликни қўлга киритган спортчилар 10 рейтинг очкосига эга бўлади.
Мазкур халқаро мусобақанинг бугунги беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Чарос Қаюмова (-53 кг) ҳам иштирок этди. Қувонарлиси, Чарос ўз вазнидаги барча рақибларини енгиб, мусобақа ғолибига айланди. Қаюмова мусобақада дастлаб Япония, ярим финалда Ветнам, финалда эса Корея терма жамоаси аъзоларини мағлубиятга учратди.
Манба: МОҚ
Фикрлар