Таэквондо WT. Ислом Акчурин кадетлар ўртасида Жаҳон чемпионига айланди!

Босния ва Герцеговинанинг Сараево шаҳрида таэквондо WT бўйича кадетлар ўртасида Жаҳон чемпионатининг илк кунидан ўрин олган баҳслар якунланди.

Қувонарлиси, мусобақанинг илк кунидаёқ Ўзбекистон терма жамоаси олтин медалга эга бўлди. -152 см'да баҳсларга киришган Ислом Акчурин дастлаб, нимчорак финал босқичида грузиялик, сўнгра польшалик рақибидан устун келди. Ярим финал босқичида эса Ислом Хитой Тайпейи вакилини ортиқча қийинчиликсиз мусобақадан чиқариб юборди.

Италиялик рақибига қарши кечган финал беллашувида ҳам Ислом Акчурин ишончли ҳаракат қилиб, ғалаба қозонди ва кадетлар ўртасида жаҳон чемпионига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!