Таэквондо WT. Жасур Жайсунов “Катта дубулға” турнири ғолиби, Осиповада бронза
Хитойнинг Уси шаҳрида таеквондо WТ бўйича “Катта дубулға” мусобақаси ўз якунига етди. Мусобақанинг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан олтин ва бронза медалларини қўлга киритди.
-80 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлубиятга учратган Жасур Жайсунов турнир ғолибига айланди. Жаҳон чемпиони Светлана Осипова эса (+73 кг) бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақани 2 та олтин ва 1 та бронза медаллари билан якунлади. Қайд этиш жоиз, ушбу турнир лицензион характерга эга бўлиб, декабрь ойида ўтадиган яна бир “Катта дубулға” мусобақаси якунига кўра, Париж-2024 Олимпия ўйинларининг дастлабки лицензиатлари аниқланади.
Манба: МОҚ
Фикрлар