Таэквондо WT. Кадетларимиз "Turkish open"ни 2 та олтин медаль билан бошлашди

Шу кунларда Туркиянинг Анкара шаҳрида таэквондо бўйича кадетлар ўртасида “Turkish open” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.

Унда дунёнинг 27 та давлатидан 408 нафар спортчи 10 та вазн тоифасида ўзаро баҳс олиб бормоқда.

Эътиборлиси, муросасиз беллашувларда икки нафар ҳамюртимиз – Исломбек Акчурин ҳамда Азизбек Саттаров олтин медалга сазовор бўлди.

Мусобақа давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!