Таэквондо WT. Миллий терма жамоамиз аъзолари навбатдаги халқаро ўқув-машғулот йиғинини бошлади!

17 февраль куни таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш мақсадида Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, терма жамоамизнинг Саудиядаги йиғинига қуйидаги спортчилар жалб этилган:

Улуғбек Рашитов (-68 кг)
Жасурбек Жайсунов (-80 кг)
Шуҳрат Салаев (-80 кг)
Никита Рафалович (+87 кг)
Феруза Содиқова (-62 кг)
Озода Собиржонова (-67 кг).

Мураббийлар штаби:

Павел Хан
Жасур Бойқўзиев
Максим Рафалович
Пахлавон Собиров
Владимир Хан.

Таъкидлаш жоиз, ушбу халқаро ўқув-машғулот йиғинида Саудия ва Ўзбекистон спортчиларидан ташқари Иордания, Тунис ва Миср терма жамоалари иштирок этади.

Машғулотлар 28 февралга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!