Таэквондо WT. Ўзбекистон терма жамоаси биринчи марта Олимпиадага 5 нафар спортчи билан боради!

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WТ) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари учун йўлланмалар тақсимотини қайта шакллантирди. Эътиборлиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Никита Рафалович +80 кг вазн тоифасида Олимпиада иштирокчилари қаторидан жой олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Рафалович 2023 йил якунида эълон қилинган Олимпиада рейтингида олтинчи ўринда қайд этилган эди.

Шу тариқа, таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бўлажак Олимпия ўйинларида ўз тарихида илк бор 3 нафар эркак ва 2 нафар аёл спортчи билан қатнашадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!