Таэквондо WT. Ўзбекистон терма жамоаси ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида тенгсиз бўлди!

Chery Tigo 7 PRO

1-3 июнь кунлари Корея Республикасининг Мунгёнг шаҳрида таэквондо WТ бўйича ҳарбийлар ўртасида 27-жаҳон чемпионати ўтказилди. Турнирда 20 дан ортиқ мамлакатдан 300 нафар спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди.

Уч кун давом этган мусобақада Ўзбекистон эркаклар ва аёллар миллий терма жамоалари ҳам барча вазн тоифаларида тўлиқ таркибда иштирок этди.

Қувонарлиси, мусобақа якунига кўра, спортчиларимиз 6 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза, жами 12 та медални қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар:

Олтин:

Улуғбек Рашитов (68 кг) 
Жасурбек Жайсунов (80 кг)
Шухрат Салаев (87 кг)
Никита Рафалович (+87 кг)
Феруза Содиқова (62 кг)
Гулсанам Алижонова (73 кг).

Кумуш:

Мадина Мирабзалова (57 кг)
Светлана Осипова (+73 кг).

Бронза:

Самира Адашалиева (46 кг)
Зухра Тожиматова (49 кг)
Маржона Примова (53 кг) 
Озода Собиржонова (67 кг).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!