Таэквондо WT раҳбарияти "Олимпиада-2024" дастурига ўзгартириш киритишни таклиф қилмоқда
Токиода ўтадиган Олимпиада арафасида ҳам WТ шундай ташаббус билан чиққан эди, аммо уни на мусобақа ташкилий қўмитаси ва на ХОҚ қўллаб-қувватлади.
Яқинда бўлиб ўтган Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Кенгашининг онлайн йиғилишида унга аъзолар ХОҚ спорт директори Кит Макконеллнинг келгуси ойда ХОҚ Ижроия Кенгаши томонидан тасдиқланиши керак бўлган Париждаги ўйинлар тадбирлари жадвалини шакллантириш тўғрисида ҳисоботини тингладилар.
Токиода ўтадиган Олимпия ўйинлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш пайтида таэквондо WТ раҳбари Чунг Вон Чои Япония пойтахтида ўйинлар арафасида Гран-при турнирини ўтказишни истаётганини маълум қилди. Унинг фикрига кўра, бу спортчиларга асосий старт арафасида рақобат муҳитини ҳис қилиш ва оптимал формага эга бўлиш учун қўшимча имконият яратади.
Чунг Вон Чоининг таъкидлашича, ташкилот Саудия Aрабистонида 27-28 ноябрь кунлари режалаштирилган ва мамлакат Миллий олимпия қўмитаси томонидан тайёрланган Гендер тенглиги ва аёллар етакчилиги форуми доирасида WТ бўйича аёллар очиқ чемпионатини ўтказишга умид қилмоқда.
“Кейинги йил Бутунжаҳон таэквондо федерацияси ташкил этилганига 48 йил тўлади. 2023 йилда биз эллик йиллик юбилейимизни нишонлаймиз. Ушбу муҳим сана учун вазифамиз таэквондо WТни энг барқарор ва обрўли халқаро ташкилотлардан бирига айлантиришдир”, – дея қўшимча қилди Чунг Вон Чои.
Фикрлар