Таэквондо WT. Терма жамоамиз жаҳон чемпионатига йўл олди

29 май – 4 июн кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳри таэквондо WТ бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Унда спортчилар жаҳон чемпионлиги қатори Париж-2024 Олимпия ўйинларига қимматли рейтинг очколари учун ҳам баҳс олиб боради. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда иштирок этади. Бугун тунда ҳамюртларимиз Бокуга йўл олишди.

Терма жамоамиз мураббийлар штаби дунё биринчилиги учун 16 нафар спортчини танлаб олди. Таркибда Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов, ўтган жаҳон чемпионатининг қаҳрамонлари Светлана Осипова, Феруза Содиқова, Никита Рафалович каби номлар бор. Тўлиқ таркиб билан танишинг:

Эркаклар:
-54 кг: Омонжон Отажонов
-58 кг: Амир Тўраев
-63 кг: Беҳрузбек Исаев
-68 кг: Улуғбек Рашитов
-74 кг: Жасур Жайсунов
-80 кг: Шуҳрат Салаев
-87 кг: Никита Рафалович
+87 кг: Марат Мавлонов

Аёллар:
-46 кг: Зуҳра Тожиматова
-49 кг: Мадинабону Маннопова
-53 кг: Ситора Эргашева
-57 кг: Мадина Мирабзалова
-62 кг: Феруза Содиқова
-67 кг: Озода Собиржонова
-73 кг: Саодатбегим Алиева
+73 кг: Светлана Осипова

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!