Таэквондо WT. Терма жамоамиз катта таркибда Туркия йиғинига йўл олди
Таэквондочиларимиз катта таркибда Туркия йиғинига йўл олишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Режага кўра, таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси йилнинг илк йиғинини Анталя шаҳрида ўтказади. Бугун терма жамоанинг сўнгги гуруҳи Туркияга йўл олди.
Мезбон жамоа билан ташкил этиладиган ўқув-машғулот йиғинига терма жамоамиз мураббийлар штаби Улуғбек Рашитов, Никита Рафалович, Нияз Пулатов, Светлана Осипова, Феруза Содиқова каби асосий ва захира таркибдаги 22 нафар спортчини жалб қилган. Машғулотлар 31 январга қадар давом этади. Йиғин доирасида ҳамюртларимиз “Анталя Опен” халқаро мусобақасида иштирок этиши кўзда тутилган.
Фикрлар