Таэквондочиларимиз ““Fujayrah Open” турнирида 14 та медални қўлга киритди!

БААнинг Фужайра шаҳрида таэквондо WТ бўйича ““Fujayrah Open - 2026” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Мавсумдаги илк халқаро турнирида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 6 та кумуш ва 6 та бронза медалларига сазовор бўлди.

Олтин медал:
-74 кг: Нажмиддин Қосимҳожиев
-87 кг: Ёдгор Жўрабоев

Кумуш медал:
-58 кг: Омонжон Отажонов
-74 кг: Мироншоҳ Музаффаров
-80 кг: Жасур Жайсунов
+87 кг: Марат Мавлонов
-53 кг: София Хан
-57 кг: Мадина Мирабзалова

Бронза медал:
-58 кг: Камрон Мансуров
-63 кг: Шамсиддин Қурбонов
-68 кг: Диёр Тўхлибоев
-53 кг: Лайло Зайнитдинова
-62 кг: Севинч Хайитова
+73 кг: Ирода Миртожиева

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!