Таэквондочиларимиз Жаҳон кубогининг кумуш медалига сазовор бўлишди
Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитойнинг Уси шаҳрида ўтказилган аралаш жамоавий йўналишдаги Жаҳон кубогининг финалига йўл олгани ҳақида маълум қилган эдик. Юртдошларимиз ҳал қилувчи баҳсда хитойлик спортчиларга қарши баҳс олиб боришди. Муросасиз руҳда кечган жанглар мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди ва ҳамюртларимиз кумуш медалга эга чиқишди.
Қайд этиш жоиз, таэквондочиларимиз илк маротаба ушбу босқичга етиб келишди. Мусобақада Озода Собиржонова, Феруза Содиқова, Жасур Жайсунов ва Шуҳрат Салаев юртимиз шарафини ҳимоя қилдилар.
Фикрлар