Таэквондочиларимиз халқаро мусобақада қатнашади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистоннинг “Muhammadziyo Taekwondo Academy” жамоаси бош мураббий Аҳрор Асроров бошчилигида 45 нафар спортчи билан Қозоғистоннинг Алмати шаҳрига келди.

“Muhammadziyo Taekwondo Academy” жамоаси  сафар давомида маҳаллий таэквондо  клублари билан қўшма машғулотлар ўтказиб, тажриба алмашадилар ҳамда 13–14 июнь кунлари бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги халқаро чемпионатда иштирок этадилар.

Делегация таркибида Ўзбекистоннинг энг кучли ва истиқболли спортчилари жамланган бўлиб, уларнинг иштироки мусобақага алоҳида қизиқиш уйғотмоқда.

“Muhammadziyo Taekwondo Academy” жамоаси таркиби қуйидагича кўриниш олди.

Болалар тоифаси:
• Абдураҳмон Худойбердиев – Грузиянинг Батуми шаҳрида ўтказилган халқаро турнир ғолиби;
• Имрон Рустамов;
• Карим Илясов.

Кадетлар тоифаси:
• Акбаржон Икрамов.

Юниорлар тоифаси:
• Одилжон Низомов.

Катталар тоифаси:
• Аҳмаджон Солиҳов – Қатарнинг Доҳа шаҳрида ўтказилган G1 халқаро турнири ғолиби;
• Козим Рустамов – Осиё чемпионати совриндори;
• Мустафо Ризаев – Грузиянинг Батуми шаҳрида ўтказилган халқаро турнир ғолиби.

Қизлар ўртасида:
• Агзамова Нурзода – халқаро турнирлар ғолиби;
• Абдурашидова Маржона – Президент олимпиадаси ғолиби.

Ушбу спортчиларнинг халқаро ва республика миқёсидаги юқори натижалари Алмати шаҳридаги мусобақа ва қўшма машғулотларга янада катта қизиқиш бағишламоқда.

Мураббийлар штаби:
• Аҳрор Асроров – бош мураббий;
• Абдураҳмон Ходжабеков;
• Абдуғофур Ташбаев;
• Зубайр Марифов;
• Азамат Баҳтиёров.

“Muhammadziyo Taekwondo Academy” жамоаси ушбу сафар орқали спортчиларининг халқаро тажрибасини ошириш, дўстона спорт алоқаларини мустаҳкамлаш ва бўлажак нуфузли мусобақаларга пухта тайёргарлик кўришни мақсад қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!