Таэквондочиларимизнинг “Fujairah Open” турнири учун таркиби аниқ

4 февраль куни БААнинг Фужайра шаҳрида таэквондо бўйича G2 таснифига кирувчи мусобақа бўлиб ўтади. Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси унда иштирок этадиган терма жамоа таркибини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда спортчиларимизнинг Туркиянинг Анталья шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб боришмоқда. Жамоа БАА турнирида қуйидаги таркибда қатнашади:

Эркаклар:
-54 кг: Жаҳонгир Худобердиев
-58 кг: Омонжон Отажонов
-63 кг: Амир Тўраев
-68 кг: Улуғбек Рашитов
-68 кг: Диёр Тўхлибоев
-74 кг: Нажмиддин Қосимхожиев
-80 кг: Жасур Жайсунов
-80 кг: Мавлон Тўхтасинбоев
-80 кг: Шуҳрат Салаев
-87 кг: Аббос Чўпонқулов
+87 кг: Никита Рафалович
+87 кг: Марат Мавлонов

Аёллар:
-46 кг: Дилноза Тангирова
-49 кг: Зарнигор Ҳусниддинова
-53 кг: Шабона Абувалиева
-57 кг: Мадина Мирабзалова
-62 кг: Озода Собиржонова
-67 кг: Феруза Содиқова
-73 кг: Гулсанам Алижонова
+73 кг: Ирода Миртожиева

Манба: olympic.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!