Таиланд чемпионати. Игор Сергеев жамоаси ғалабани қўлга киритди
Бироз аввал, Таиланд чемпионатининг марказий беллашуви якунланди. Ҳамюртимиз Игор Сергеев ҳаракат қиладиган "Патхум Юнайтед" клуби қийин, аммо қимматли ғалабани тантана қилди. 1:2 ҳисобида якунланган ўйинда меҳмонлар иккита гол киритиб, таблодаги кўринишни анча ишончли қилиб олган эдилар. Беллашувнинг сўнги сониялари ўтиб бораётган бир паллада эса, мезбон жамоа ҳам биргина жавоб тўпи йўллашга улгурди.
Эслатиб ўтиш жоиз, миллий терма жамоамиз форварди январдаги Осиё Кубогида орттириб олган жиддий жарохати сабабли 8 ойдан буён яшил майдонга қайта олмаябди.
Шундай қилиб, очколари сонини 13 тага етказиб олган "Патхум Юнайтед" Таиланд чемпионатининг мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда.
Фикрлар