Таиландлик мураббий: "Ўзбек жангчисида "қотилнинг юраги" бор! (Видео)

Маълумки, жаҳоннинг энг кучли ММА, кикбоксинг ва муайтай усталари Таиландга бориб, Tiger muaytay, Venum залларида, ўқув машғулот йиғинлари ўтказади. Албатта, ўзбек жангчилари ҳам бундан мустасно эмас. Яқиндагина бир қатор ўзбекистонлик спортчилар Venum залидаги машғулотларда иштирок этди.

У ерда таиландлик мураббий Атхип Котчасакдечар юртдошларимиз билан ишлади. Биз ушбу мутахассисга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

IMG_20240127_123115_038

- Жаноб мураббий сизга Ўзбекистондан саломлар!

- Мендан ҳам саломлар бўлсин.

- Мураббий сифатида қанчадан буён фаолият юритасиз?

- 20 йилдан буён.

- "Venum" зали бевосита "Tayger muaytay" билан рақобатчими?

- Ҳа, албатта. Ҳар иккиси ҳам жаҳон яккакураш оламидада ўз ўрнига эга.

- Қайси UFC жангчиларига ҳам устозлик қилгансиз?

- UFC дагилар билан ҳали ишламадим. ONE Championship вакилларига устозлик қиламан.

- Орасида чемпионлар бордир?

- 10 дан ортиқ чемпионларни тайёрладим. Умуман мен кўпгина мамлакатларда Австралия, Сингапур, БАА, Филиппин ва Хитойда муайтайдан дарс бераман.

- Яқиндагина ўзбек муайтай олами юлдузи Мавлонбек Қаҳҳоров билан ишладингиз. У ҳақида қандай фикрдасиз?

- У жуда ҳам яхши. Чапақай. Фаолиятимда чапақайлар билан ажойиб тарзда ишлаганман. У муайтай "қурол"ларининг барчасидан усталик билан фойдаланди. Энг асосийси эса, унда "қотилнинг юраги" бор!

- Биласизми, футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Таиланд билан ўйнайди. Бу ўйин борасида тахминингиз қандай?

- Тўғриси, бир нима дея олмайман.

-Venumda яна бир қатор ўзбекистонлик спортчилар бор. Уларни ҳам яхши биласизми?

- Йўқ. Мен Мавлонни танийман.

- Вақт ажратганингиз учун раҳмат.

- Эътибор учун, миннатдорман!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!