Таиландликларни ҳайратда қолдираётган ўзбекистонлик жангчининг режалари қандай?(Видео)

Маълумки, кўплаб ўзбекистонлик муайтайчилар Таиланднинг нуфузли промоушенларида ўз жангларини ўтказиб келмоқда. Улар орасида ёш истеъдод эгаси Асламжон Ортиқов ҳам бор.

У бугунга келиб, таиландликларнинг ҳам севимли жангчисига айланиб улгурган. Юртдошимиз жангларини барчасини муддатидан аввал якунлаб келмоқда. Биз ушбу вакилимиз билан қисқача мулоқотда бўлдик.

- Бир йилдан буён Таиланддаман. 12 йилдан буён устозим Шерали Жўраев қўл остида машғулотлар олиб бораман. Бу ерда 6 та профессионал жангларда иштирок этдим ва барчасида ғалаба қозондим. Уларнинг 2 таси Fairtex лигасида бўлса, қолгани ONE Lumpine промоушенида бўлди. Ҳа, бу ерда ҳам мени яхши таниб олишди. Сен ўзи таиландликларга ўхшайсан деб "Таиландлик" дея аташади. Яна Lumpine промоушенида 1 та жанг ўтказиб, ғалаба қозонсам, ONE CHampionship билан шартнома тузаман. Насиб қилса, Ўзбекистонга ONE CHampionship промоушенининг чемпионлик камарини олиб келаман!


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!