"Тамбов" меҳмондан 1 очко билан қайтди, Жасур эса...

Россия Премьер-лигаси 12-туридан ўрин олган "Урал" - "Тамбов" беллашуви якунига етди. Унда жамоалар 0:0 ҳисобида дуранг қайд этиб, 1 очкодан бўлишиб оладиган бўлди. 

Ҳамюртимиз Жасур Жалолиддинов ушбу ўйинда захира ўриндиғида қолди. Эътиборлиси, "Тамбов" Жалолиддинов қайдномага киритилган кетма-кет учинчи ўйинда мағлубиятга учрамади. 

  • 90'

    Ўйин ўз якунига етди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Онугха сариқ карточка олди. Симульяция.

  • 90+'

    Рижиков сариқ карточка олди.

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 90+'

    Карасёв ўрнига Рабиу майдонга тушди. 

  • 90+'

    Мишкич сариқ карточка олди.

  • 89'

    Килин ўрнига Шахов майдонга тушди. 

  • 81'

    Риков сариқ карточка олди. Қарши ҳужум очиқчасига тўхтатиб қолинди. 

  • 78'

    Бикфалви ўзига узатилган тўпга етиб кела олмади.

  • 75'

    Екатеринбург футболчилари чап қанотдан тезкор ҳужум уюштирди, аммо жарима майдонга етказиб берилган тўпга дарвозабон эгалик қилди.

  • 72'

    Мезбонларда ўзгариш! Подберезкин ўрнига Евсеев майдонга тушди.

  • 71'

    Эрик қулай вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, бироқ офсайд!

  • 67'

    "Урал" форвардига тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 66'

    Жамоалар голга "чанқоқлик" қилмоқда. Бу эса учрашувни кескин ва курашларга бой тарзда кечишига сабаб бўлмоқда. Айни дақиқада, "Урал" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди. Ҳужум кўнгилдагидек якунланмади.

  • 65'

    Ҳар икки жамоа ҳам тўпсиз қолганида бутун жамоа бўлиб ҳимояга қайтиб ҳаракат қилмоқда.

  • 63'

    Бош ҳакам Тетрашвилини оғазки огоҳлантирди.

  • 62'

    "Урал" жамоаси тезкор ҳужум уюштирди, аммо самарасиз!

  • 61'

    "Тамбов" аъзоси жуда хавфли зарба йўллади. Тўп дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 55'

    "Тамбов" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилиши зарур. 

  • 54'

    Чуперка сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 52'

    Погребнякнинг зарбаси тўғри дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди. 

  • 50'

    "Урал"нинг жарима зарбаси жуда хавфли чиқди. Риковнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. Акс ҳолда, йўналиш дарвоза томон кетаётганди. 

  • 48'

    Ўйин давомида "Тамбов" футболчилари жуда тез тўпни йўқотаётгани билан эътиборни тортмоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Каплиенко сариқ карточка олди.

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Биквалфининг жаримадан тепган тўпи сал ноаниқ кетди. 

  • 42'

    Костюковнинг узатмасига ҳеч ким йўналиш бериб юбора олмади. 

  • 41'

    "Тамбов" ҳимояда ишончли ҳаракат қилмоқда. 

  • 38'

    "Тамбов" футболчиси ҳужумда фол ишлатди. 

  • 37'

    Тайм сўнгига яқинлашмоқдамиз. Жамоалар тенгма-тенг ўйин кўрсатишмоқда. 

  • 35'

    "Урал" футболчиларининг яхши ҳужуми яхши зарбагача етиб бормади. 

  • 32'

    "Урал" футболчисига нисбатан қоида бузилди. Аммо ҳакам қоидабузарни бу галча аяди.

  • 30'

    "Тамбов" жарима зарбасидан муваффақиятли фойдалана олмади.

  • 27'

    "Тамбов" қарши ҳужумларни пойлаб ўйнамоқда. 

  • 24'

    Жарима зарбаси "Тамбов"га фойда келтирмади. 

  • 23'

    Жарима майдони ичига оширилган тўпни "Тамбов" дарвозабони ушлаб олди.

  • 21'

    Меҳмонларнинг яна бир ҳужуми зарба билан якунланди. Бироқ тўп дарвозага йўл олмади.

  • 18'

    Жарима майдони ташқарисидан берилган зарбани "Урал" посбони қайтарди.

  • 17'

    Костюковнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси рақибига тегиб, майдонни тарк этди. "Тамбов"да бурчак зарбаси.

  • 15'

    Меҳмонларнинг тезкор қарши ҳужумини қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолган Погребняк огоҳлантирилди.

  • 13'

    "Тамбов"нинг ҳужуми зарбагача етиб бормади.

  • 10'

    "Урал"нинг стандарт вазияти хавфли тус олди. Бироқ ҳимоячилар яхши ҳаракат қилиб, тўпни узоқлаштирди.

  • 8'

    Майдон эгалари майдон марказида тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 5'

    Энди "Тамбов" позицион ҳужумларни тайёрламоқда. 

  • 3'

    Дастлабки дақиқаларда "Урал" кўпроқ устунликка эга бўлмоқда. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Ҳозирча, Жалолиддинов захирада.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишди. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Ҳамюртимиз Жасур Жалолиддинов тўп сураётган "Тамбов" бугун "Урал" меҳмони бўлади. Ушбу баҳсни Абдулвосид Валихонов матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!